Дунёда мавжуд давлатлардаги алмашиниш ва алмашиниш нархи - мана шу. Бошқачароқ қилиб айтганда, алмашиниш ва алмашиниш нархининг воқеи мана шудир. Энди алмашиниш ва алмашиниш нархи хусусидаги шаръий ҳукмга келадиган бўлсак, олтинни маъданий низомга айлантирадими ёки ўз нархидаги олтин-кумуш муқобилига эга бўлган ўринбосар қоғоз пул қиладими, маъданий пулга ўзгармас аниқ белги берадими-йўқми Ислом давлати олтин низоми асосида юриши вожиб. Бу шаръий ҳукмдан бошқа бир неча шаръий ҳукмлар келиб чиқади. Давлатнинг ичида бир хил жинсли пуллар алмашинишда тенглик бўлиши шарт. Хорижда ҳам бир хил жинсли пуллар ўртасидаги алмашиниш мутлақо ўзгармайди. Шаръий ҳукм биттадир, ўзгармасдир. ҳар хил жинсли пулларни алмаштиришда эса тенглик ҳам, ортиқ-камлик ҳам бўлиши жоиз. Фақат қўлма-қўл бўлиши шарт. Бу алмашиниш давлат ичкарисида юз берадими, хориждами, фарқи йўқ. Чунки шаръий ҳукм биттадир, ўзгармасдир. Олтин билан кумушни алмаштириш қўлма-қўл бўлиши шарти билан ичкарида ортиқ-кам бўлиши жоиз бўлганидек, хорижда ҳам жоиздир. Ислом давлатининг пули билан бошқа давлатларнинг маъданий ва ўринбосар қоғоз пуллари ўртасидаги алмашинишда ҳам шундай ҳолат юз беради. Уларда ҳам ҳар хил жинсли пулларни алмаштиришда ортиқ-камлик бўлиши жоиз. Фақат қўлма-қўл бўлиши шарт. Бир хил жинсли пулларда эса ортиқ-камлик бўлиши мумкин эмас, тенглик бўлиши лозим. Чунки бир хил жинсли пуллардаги ортиқ-камлик рибодир. Рибо шаръан ҳаромдир.
126-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|